Линклар

НАТО қўмондонлиги Афғонистон жанубида амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида толиблар дала қўмондонларидан бири ўлдирилганини маълум қилди.


НАТО расмийларининг айтишича, ўлдирилган дала қўмондони Мусоқалъа шаҳрини назоратда ушлаб турган жангариларга алоқадор ва у 13 февраль куни Кажаки сув омборига уюштирилган ҳужумга раҳбарлик қилган. Афғонистон Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Кажаки сув омбори яқинида 15 жангари йўқ қилинган. Сув омборига яқин Геришк туманида ҳам НАТО кучлари амалга оширган ҳаво зарбаси оқибатида толибларнинг ўнга яқин жангариси ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG