Линклар

АҚШ қўмондонлиги Ироқдаги радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр мамлакатни тарк этиб, Эронга ўтганини маълум қилди.


АҚШ қўмондонлиги вакили генерал Уильям Калдвелнинг билдиришича, АҚШ ҳарбийларида ас-Садрнинг Эронга ўтиб кетганини тасдиқловчи барча далиллар мавжуд. Бироқ тарафдорлари ас-Садр Ироқнинг Нажаф шаҳрида эканини айтмоқда. Ас-Садрнинг қаерда экани ҳақидаги хабарлар Ироқ ҳукумати мамлакатда уч кунлик комендантлик соати жорий этиш ҳамда Эрон ва Сурия билан чегараларни ёпишга қарор қилгандан сўнг тарқала бошлади. Вашингтон фикрича, ас-Садрнинг “Маҳдий армияси” Ироқ хавфсизлигига энг катта таҳдиддир. Оқ уй шиа мазҳабидан бўлган бош вазир Нури ал-Маликийдан бу жангарилар гуруҳини қуролсизлантиришни талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG