Линклар

logo-print

Қирғизистоннинг мухолифатчилар сафига ўтганини маълум қилган собиқ бош вазири Феликс Қулов ҳукуматни коррупцияда айблади.


14 февраль куни Бишкекда чиқиш қилган Ф.Қуловнинг таъкидлашича, айрим расмийлар хусусий мулк тўплаш ёки мамлакатда минтақавий фракциялар тузиш билан овора.
“Қирғизистондаги кўпгина телеканаллар битта оилага яқин бўлган одамлар назорати остига ўтиб кетди. Жиноятчилик ошиб бормоқда. Энг ёмони, жиноятчилик сиёсат ва ҳукумат ичига ҳам кириб бораётир. Ҳокимиятдан норози одамларга тазйиқ ва қўрқитишлар бўлмоқда. Бундан ташқари, менга яқин одамларга суиқасд режалаштирилаётгани ҳақида маълумотларга эгаман”, - деди Ф.Қулов.
Мухолифатдаги “Ислоҳотлар учун” ҳаракати раҳбари Умурбек Текебоев айни пайтда “Ор-номус” партияси лидери ҳам бўлган Ф.Қуловнинг қарорини олқишлади.
XS
SM
MD
LG