Линклар

logo-print

Эронннинг Зоҳидон шаҳрида рўй берган портлашда 11 киши ҳалок бўлгани ва яна 30 одам жароҳатлангани хабар қилинмоқда.


Расмий ахборот агентликларига кўра, портлаш учун масъулиятни “Жундоллоҳ”, деб номланувчи сунний жанггари гуруҳи ўз зиммасига олган. Зоҳидон вилояти расмийси Султонали Мир портлашни амалга оширганликда гумон қилинаётган беш “террорчи” ҳибсга олинганини маълум қилди. Давлат ахборот агентликларининг маълум қилишича, бомба Эрон Инқилоб соқчиларига тегишли автобусни мўлжалга олган. Маълум бўлишича, бомба автобус ёнида кетаётган машинага ўрнатилган бўлган.
XS
SM
MD
LG