Линклар

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай сўнгги пайтларда Покистон террорчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилаётганидан мамнун эканини таъкидлади.


Афғонистон етакчиси ўтмишда Покистонни Толибон жанггариларига қарши курашда етарлича ҳаракат қилмаётганликда айблаб келган. Лондонда Британия Бош вазири Тони Блэйр билан учрашувдан кейин Карзай ўтган йилнинг сентябридан бери Афғонистондаги хавфсизлик “анча кучайиб” қолганини айтди.
“Покистондаги биродарларимизни террорчиликка қарши курашда биз билан яқинроқ ҳамкорлик қилишга чақириб келганман. Покистонда сўнгги пайтларда амалга оширилаётган ҳаракатлар ҳақида мамнуният билан гапиришим мумкин ва бу келажакда ҳам давом этишига умид қиламан”, - деди Карзай.
Айни матбуот анжуманида чиқиш қилган Тони Блэйр Британия Афғонистондаги “ишлар бажарилгунича, у ерда қолишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG