Линклар

Чоршанба куни Туркманистон президентлик сайлови ғолиби эълон қилинди ва бир йўла қасамёдга келтирилди.


Декабр охиридан бери мамлакатни вақтинчалик бошқариб келган Қурбонгули Бердимуҳаммедов қарийиб 90 фоиз овоз билан ғалаба қозониб, Туркманистоннинг янги президенти бўлди. Бердимуҳаммедов Туркманистонни 21 йил бошқариб, декабрда вафот этган Сапармурот Ниёзов ишини давом эттиришини ваъда қилди. Давлат аҳолига текин сув, туз, табиий газ ва электр қувватини таъминлашда давом этиши ва бензин нархини оширмаслигини ваъда қилди янги президент. Бундан ташқари, Бердимуҳаммедов қатор ўзгаришлар, хусусан, туркманистонликларнинг Интернетдан фойдаланишига имкон бериш ва таълим соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини ваъда қилди. Якшанба кунги сайлов Туркманистон тарихида бир неча номзод иштирокидаги биринчи президентлик сайлови бўлди. номзодларнинг барчаси ягона сиёсий партиядан илгари сурилди.
XS
SM
MD
LG