Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқдаги мазҳаблараро зўравонликни “этник тозалаш”, дея баҳолади.


Вашингтондаги матбуот анжуманида Буш, АҚШ ва Ироқ кучлари “баъзи ҳудудларда” амалга ошаётган этник тозалашни тўхтата оладими, йўқми савол бўлиб қолмоқда, деган фикрларни айтди. Ироқдаги ғалаба, дея қўшимча қилди Оқ уй раҳбари, “Иккинчи Жаҳон уришидаги ғалаба сингари бўлмайди” ва Бағдодда хавфсизликни таъминлаш бўйича янги амалиётлар учун вақт талаб этилади. Лекин Ироқни ташлаб кетиш ҳалокат бўлади, деди Буш. Вашингтондаги матбуот анжуманида Жорж Буш Шимолий Корея ядровий дастури бўйича сешанба куни эришилган келишувга тўхталиб, Пекин келишувини “ижобий силжиш ва қўйилган биринчи ижобий қадам”, дея баҳолаб, унга кўра олинган мажбуриятларни бажариш учун қилинажак ишлар кўплигини айтди.
XS
SM
MD
LG