Линклар

Айни матбуот анжуманида АҚШ Президенти Жорж Буш Қўшма Штатларнинг Россия билан “муносабатлари мураккаб” эканини айтди.


Лекин икки давлат биргаликда ҳал этиши мумкин бўлган масалалар, хусусан Эрон ядровий бўҳрони каби, муаммолар талайгина, деди Буш.
“Манфаатларимиз муштарак бўлган масалаларда ва бу масалаларни ҳал этишда биргаликда ишласак ўз халқларимиз хавфсизлиги, қолаверса бутун дунё хавфсизлиги учун муҳим вазифаларни амалга оширишимиз мумкин. Иккинчидан, Россия ва Қўшма Штатлар оммавий қирғин қуролларининг тарқалаётгани билан боғлиқ хавотирлар устида яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Халқларимиз ва дунёдаги бошқа халқларга зарар етказиши мумкин бўлган технологияларнинг тарқалаётганидан давлатларимизнинг иккаласи ҳам ташвишда”, - деб жавоб берди Оқ уй раҳбари Россия Президенти Владимир Путиннинг сўнгги кунларда АҚШ сиёсатини қаттиқ танқид қилганига оид саволга.
XS
SM
MD
LG