Линклар

logo-print

Эстония парламенти депутатлари мамлакатда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари шарафига бунёд этилган ёдгорликларни олиб ташлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.


Ҳужжатга кўра, мамлакатда Иккинчи жаҳон урушидан сўнг совет ва немис аскарлари хотирасига ўрнатилган барча ҳайкаллар олиб ташланади. Бу ҳақдаги қонун лойиҳасини 46 депутат қўллаб-қувватлади, 44 нафари эса қарши чиқди.
Россия Давлат думаси ташқи ишлар қўмитаси раиси Константин Косачёв эстон депутатларининг бу қарорига муносабат билдирар экан: “Агар қабрлар очилиб, ҳайкаллар олиб ташланса, яъни энг даҳшатли воқеалар рўй бера бошласа, эстонияликлар шуни билиши керакки, бу ҳаракатлар бизнинг иқтисодий ва савдо-сотиқ соҳасидаги алоқаларимизга фожеали таъсир этади. Эстония ҳукуматининг бундай ҳаракатларини Россия ҳеч қачон қўллаб-қувватламайди, қабул ҳам қилмайди ва ҳаттоки кечирмайди”, - деди.
Мазкур қонун кучга кириши учун уни Эстония президенти тасдиқланиши шарт. Бироқ президент Томас Ҳендрик Илвес парламент қарорига вето қўйишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG