Линклар

logo-print

Ироқ расмийлари радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр Эронда экани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.


Куни-кеча АҚШ қўмондонлиги ас-Садр Ироқни тарк этиб, Эронга ўтганини маълум қилган эди. Ироқ бош вазири маслаҳатчиси Самий ал-Асқарий ҳам бу хабарни расман тасдиқлади, бироқ Муқтадо ас-Садр Эронга расмий ташриф билан боргани ва яқин келажакда Ироққа қайтишни режалаштираётганини билдирди. У ас-Садр мамлакатдан қочгани ҳақидаги иддаоларни кескин рад этди. Шу куннинг ўзида Ироқ ҳукумати Эрон ва Сурия билан чегараларни бир неча кунга ёпганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG