Линклар

Қирғизистонда Хитойдаги уйғур айирмачилари гуруҳига алоқадорликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди.


Ўш шаҳри ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ходими Женгиш Аширбоевнинг “Озодлик” радиосига айтишича, Турсун Толиб исмли бу шахс 12 февраль куни қўлга олинган.
“Илгари Турсун Толиб 2006 йил майда Хитойга яқин Эргаштом чегара назорат пунктида ҳибсга олинган ва Ўш шаҳри суди томонидан икки йилга қамалган эди. Бироқ 2006 йил 19 ноябрда у қамоқдан қочишга муваффақ бўлган”, - деди Ж.Аширбоев.
Унинг билдиришича, Турсун Толиб Хитой томонидан ҳам қидирилаётган эди. Хитой маъмурлари уни Шинжон-Уйғур мухтор туманида террорчи гуруҳ тузишда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG