Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш ўз маъмурияти терроризмга қарши олиб бораётган уруш билан боғлиқ масалалар ҳақидаги маърузасида асосий эътиборни Ироқ ва Афғонистонга қаратди.


“Бағдодда хавфсизлик ўрнатишни Ироқдаги устивор вазифа қилиб белгиладим. Бошқача айтганда, Ироқда мақсадимизга эришиш учун Бағдодни бехатар жойга айлантиришимиз керак. Мана шу миссияни амалга ошириш учун Бағдоддаги ҳарбийларимиз сафига қўшимча кучлар жўнатдим”, - деди Жорж Буш Вашингтондаги чиқишида.
Унинг таъкидлашича, агар АҚШ бошлаган ишини якунига етказмай Ироқни тарк этса, душман америкаликларни ўз уйида таъқиб қилади. Жорж Буш Афғонистонда “кўзга кўринарли ишлар” амалга оширилганини қайд этар экан, у ердаги қаттиқ жанглар олдиндалиги, “Толибон” ва “Ал-Қоида” жангарилари янги ҳужумлар режалаштираётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG