Линклар

logo-print

Испания полицияси Мавританияга тегишли самолётни гаровга олганликда гумон қилинган шахсни ҳибсга олди.


Мавритания ҳаво йўлларига тегишли йўловчи учқич мамлакат ичидаги йўналишда учиб кетаётганда, қуролланган гаровгир самолёт экипажидан Францияга учишни талаб қилди. Экипаж командири учқични Испаниянинг Канари ороллари аэрпортига қўндирди. Хабарларга кўра, гаровигир учқич қўнаётганда мувозанатни йўқотиб йиқилган ва бундан фойдаланган йўловчилар уни қуролсизлантирган. Учқичдаги 80 йўловчи ва экипаж аъзолари зарар кўрмагани хабар қилинмоқда. Маълум бўлишича, самолётни гаровга олган шахс Шимолий Африка мамлакатларидан бирининг фуқароси бўлган.
XS
SM
MD
LG