Линклар

logo-print

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Бош вазир Исмоил Ҳонияга янги миллий бирдамлик ҳукуматини тузиш вазифасини топширди.


Янги ҳукумат Ҳамас ва Фатҳ ҳаракатлари вакилларини ўз ичига олиши керак. Ундан аввал Ҳамас етакчилигидаги ҳукумат истеъфога кетди. Ўтган ҳафта Саудия Арабистонида эришилган келишувга кўра, Ҳония яна бош вазир этиб тайинланди. Мазкур келишув Фаластиндаги сиёсий кучлар тўқнашувига барҳам бериш ва ғарб давлатлари тўхтатиб қўйган молиявий ёрдамнинг тикланишига эришиш мақсадида имзоланди.
XS
SM
MD
LG