Линклар

Айни пайтда, Қўшма Штатлар Туркманистонда ўтказилган президентлик сайловларини мамлакатдаги сайлов тизимини ўзгартириш сари қўйилган “мўътадил қадам”, дея баҳолади.


АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Шон МакКормак Вашингтон ўтган якшанба кунги сайловларда бир неча номзод қатнашганидан мамнун бўлганини айтди. МакКормак деморактия ривожланиши учун вақт талаб этилиши ва Туркмаинстондаги сайлов олди кампанияси ва овоз бериш жараёни “гўдакнинг тетапояси” билан қиёслаш мумкинлигини айтди. 11 феврал кунги сайловларда Қурбонгули Бердимуҳаммедов ғолиб чиққани эълон қилинди. Гарчи сайловда қатнашган номзодларнинг барчаси ягона сиёсий партиядан кўрсатилаган бўлсада, мазкур жараён Туркманистон тарихида бир неча номзод қатнашган биринчи президентлик сайлови бўлди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг парламентлараро ассамблеяси раҳбари Горан Леннмайкер эса, туркман сайловлари мамлакатнинг 21 йиллик тоталитар тузумдан чиқиши учун “олға ташланган муҳим қадам” бўлиши мумкин, деди. Лекин, бу сайловлар “Ғарб қадриятларига мос келган” жараён бўлмади, деб қўшимча қилди ЕХҲТ расмийси.
XS
SM
MD
LG