Линклар

Тожикистон суди фаолияти таъқиқланган Ҳизб ут-Таҳрир гуруҳига аъзоликда айбланган икки аёлни қамоққа ҳукм қилди.


Душанбеда ўтган суд раиси Савриддин Тошев Озодлик радиоси билан суҳбатда Малика Ғозиевага беш ярим йил ва Маҳбуба Тўрахўжаевага тўрт йил қамоқ жазоси берилганини маълум қилди. Унга кўра аёллар Душанбе шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир халқаларини ташкил этганликда айбдор, деб топилган. Иккала аёл ўтган йилнинг октябрида ҳисбга олинган. Уларнинг бири аввал ҳам Ҳизб ут-Таҳрир гуруҳига аъзоликда айбланиб, қамалиб чиққан.
XS
SM
MD
LG