Линклар

АҚШ Конгрессидаги нуфузли сенаторлардан бири президент Бушга 2002 йилда берилган Америка қўшинларини Ироққа юбориш ваколатини тортиб олиш жараёнини бошлаш ниятини билдирди.


Демократлар вакили сенатор Жо Биден АҚШ мудофаа вазирлиги келаси йилдан бошлаб Америка қўшинларини олиб чиқиш режаларини ишлаб чиқишни бошлашига оид таклифни Конгресс муҳокамасига киритишини айтди. Сенатор Биден Бушнинг Ироққа қўшимча йигирма бир ярим минг қўшин юбориш режаси “фожиали ҳато” бўлгани ва Ироқдаги зўравонликларга барҳам беришга ҳисса қўшмаслигини таъкидлади. Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси раиси бўлмиш Биден 2002 йилда Бушга берилган ваколат Ироқда оммавий қирғин қуроллари мажуд бўлганига оид фикрларга асослангани ва Саддам Хусайнни ҳокимиятдан ағдаришга мўлжалланганини эслатди. 2002 йилда берилган ваколат “Ироқдаги бугунги вазиятга боғлиқ эмас”, дея қўшимча қилди сенатор.
XS
SM
MD
LG