Линклар

logo-print

АҚШ Президенти Жорж Буш Қўшма Штатлар Ироқдаги вазифани бажармасдан, у ердан кетадиган бўлса, “душман бизни уйимизгача таъқиб қилиб келади”, деган сўзларни айтди Вашингтондаги Америка тадбиркорлик институтида қилган чиқишида.


Ҳам Республикачилар, ҳам мухолифатдаги Демократлар Ироқдаги АҚШ қўшинларига керакли бўлган воситаларни тақдим этишга масъул эканини қўшимча қилди Буш. Оқ уй раҳбари шунингдек, у таклиф қилган Ироқдаги янги стратегияга қарши чиқувчи резолюция Намояндалар палатасида муҳокама қилинаётганини танқид остига олди.
XS
SM
MD
LG