Линклар

logo-print

Ал-Қайданинг Ироқдаги бўлими етакчиси Абу Аъюб ал-Масрий яралангани хабар қилинмоқда.


“Ассосшиэйтед пресс” агентлиги ва Ал Арабия телеканалининг Ироқ ички ишлар вазирлигига таяниб хабар қилишича, Балад шаҳри яқинида рўй берган тўқнашувларда ал Масрийнинг ёрдамчиларидан бири ҳалок бўлган, Ал-Қайда етакчисининг ўзи жароҳатланган. Балад шаҳрида Қўшма Штатларга тегишли йирик ҳарбий база жойлашган. АҚШ ҳарбийлари бу хабарни тасдиқлаганича йўқ. Ал-Масрий Ал-Қайданинг Ироқдаги халқаси бошлиғи сифатида ўтган йили ҳалок этилган Абу Мусааб аз-Зарқавийнинг ўрнини эгаллаган эди.
XS
SM
MD
LG