Линклар

logo-print

Ундан аввал Владимир Путин Россия мудофаа вазири лавозимини эгаллаб келган Сергей Ивановни Бош вазир биринчи ўринбосари этиб тайинлади.


Ивановнинг ўрнини Федерал солиқ хизматини бошқариб келган Анатолий Сердюков эгаллади. Сергей Иванов 2008 йилдаги президентлик сайловларида Путиннинг ўрнини эгаллашга асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилади. Путин Ивановнинг мудофаа вазири сифатида фаолиятини юқори баҳолаб, унинг хизмат зинасидан кўтарилиши ваколатларини кенгайтириш мақсадида амалга оширилаётганини айтди.
“Россия Федерацияси ҳукуматида Сергей Борисович Ивановнинг масъулият доирасини кенгайтириш ҳақида фармонни имзоладим. Унга ҳарбий саноат секторидан ташқари, фуқаровий иқтисодиёт секторининг бир қисмини ҳам мувоффқилаштириш вазифаси юкланди. Шу билан бирга Сергей Борисовичнинг мавқеи ҳам Россия ҳукумати раисининг биринчи ўрибосари даражасига кўтарилади”, - деди Кремл раҳбари.
Ивановнинг кўтарилиши, мавқеъ жиҳатидан уни, президентликка яна бир асосий даъвогар Дмитрий Медведев даражасига олиб чиқди.
XS
SM
MD
LG