Линклар

Покистон полицияси қўпорувчилик ҳаракатларини режалаштираётганликда гумон қилинаётган уч шахсни ҳибсга олди.


Полициянинг билдиришича, Карачида ҳибсга олинган жангарилар Покистонда хорижликлар ва шиа мусулмонларига ҳужумлар уюштиришни режалаштирган. Улар суннийларнинг мамлакатда тақиқланган “Жҳангви лашкарлари” исломий ҳаракатидан ажраб чиққан “Қори Зафар” гуруҳи аъзоларидир. Ҳибсга олинганлар мамлакатнинг Афғонистонга яқин бўлган Вана туманидаги жангарилар лагерида махсус тайёргарликдан ўтган.
XS
SM
MD
LG