Линклар

“Amnesty International” ташкилоти яқинда эронлик арабларнинг қатл қилингани борасида ташвиш билдирди.


14 февраль куни Эрондаги ахборот агентликлари Хузистон вилоятининг Ахвоз шаҳридаги қўпорувчилик амалиётига алоқадор топилган уч шахс қатл этилганини маълум қилган эди. Бироқ “Amnesty International”нинг “Озодлик” радиосига билдиришича, ташкилот уч эмас, балки тўрт киши қатл этилгани ҳақида маълумотга эга.
“Асосий ахборот агентликлари уч киши қатл этилганини маълум қилди. Аммо Хузистондан олинган ишончли маълумотларга кўра, ўша куни тўртинчи шахс - 32 ёшли ўқитувчи Рисан Саварий Хузистон вилоятида ҳозирча ноаниқ бўлган жойда қатл қилинган”, - деди ташкилот ходими.
“Amnesty International”нинг маълум қилишича, 2007 йил бошидан буён Эронда ўлим жазоси ҳукми 28 марта ижро этилган.
XS
SM
MD
LG