Линклар

Туркманистоннинг янги раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедов маҳрум президент Сапармурод Ниёзовнинг Интернетни чеклаш тўғрисидаги қарорини қайта кўриб чиққанини маълум қилди.


“Бугундан бошлаб Ашхобод ва бошқа шаҳарларда Интернет кафелар фаолият юрита бошлади. Ҳозир Интернетни ҳар бир мактабда жорий этиш дастури устида иш олиб боряпмиз”, - деди Қ.Бердимуҳаммедов.
Бундан ташқари, президент ташаббуси билан Туркманистон мактабларида умумий мажбурий таълим муддати узайтирилиб, аввалги 10 йиллик таълимга қайтишга қарор қилинди.
XS
SM
MD
LG