Линклар

logo-print

Суд ҳукмини эълон қилиш бошқа кунга қолдирилди

  • Сарвар Усмон

Ўзбекистонлик мухолифатчи, “Эрк” демократик партияси Андижон вилояти бўлими раҳбари Исроилжон Холдоров устидан 16 февраль куни ўқилиши керак бўлган суд ҳукми бошқа кунга, номаълум муддатга қолдирилди.

Бу ҳақда “Озодлик”ка И.Холдоровнинг ўғли Абдулҳамид маълум қилди.

И.Холдоров конституциявий тузумга тажовуз қилиш, тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этиш, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш сингари бир неча жиноий ҳаракатларда айбланмоқда. Андижонда ўтказилган судловнинг сўнгги мажлисида давлат қораловчиси судьядан И.Холдоровни 9 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Адвокат фикрича эса И.Холдоровни давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишдагина айблаш мумкин. Қолган моддалар бўйича у айбсиз топилиши керак.

Андижон воқеаларидан сўнг ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатдаги сиёсий партиялар аъзоларига нисбатан бошланган таъқиблардан қочиб Қирғизистонга ўтган 57 ёшли И.Холдоров ўтган йил сентябрда Ўш шаҳрида бедарак йўқолган, аммо кейинроқ унинг Андижондаги ҳибсхонада сақланаётгани маълум бўлган эди.

Баъзи норасмий маълумотларга қараганда, И.Холдоров Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўғирлаб кетилган.
XS
SM
MD
LG