Линклар

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари Москва вилоятида қушлар парранда гриппидан ўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.


Павловский қишлоғидан топилган бир неча қуш мурдаси текширилганда улар парранда гриппидан нобуд бўлгани аниқланди. Россия ветеринария хизмати раҳбари Николай Власов қушлар парранда гриппининг айнан одам ҳаёти учун хавфли бўлган H5N1 вирусидан ўлганини аниқлаш учун қўшимча текширув ўтказилиши кераклигини айтди. Ўлик қушлар топилган минтақадаги парранда фермаларида махсус карантин жорий қилинди.
XS
SM
MD
LG