Линклар

Афғонистон жанубидаги Хилманд вилоятида толиблар жангарилари билан отишмада НАТО етакчилигидаги халқаро кучларнинг икки ҳарбийси яраланди.


Халқаро кучлар матбуот вакили бу тўқнашув сўнгги ҳафталар давомида шиддатли жанглар бораётган Гармшер туманида содир бўлганини айтди. НАТОнинг Афғонистон жанубидаги қўшинлари қўмондони даниялик Тон ван Лун қўл остидаги кучлар толибларнинг баҳорги ҳужумини қайтариш ташаббусини ўз қўлига олишини билдирди.
XS
SM
MD
LG