Линклар

АҚШ Сенати президент Жорж Бушнинг Ироққа қўшимча куч жўнатиш ҳақидаги қарорини рад этувчи резолюцияни овозга қўйиш масаласини шанба кунги навбатдан ташқари йиғилишида муҳокама қилади.


Мазкур ҳужжат Вакиллар палатаси аъзолари 16 февраль куни қабул қилган резолюция билан бир хил. Бу резолюцияни демократлар кўпчиликни ташкил этадиган Вакиллар палатасининг Ж.Буш етакчилигидаги Республикачилар партиясидан бўлган 17 аъзоси ҳам қўллаб-қувватлади.
“Бу Америка халқи ўз президентига ноябрь ойида бўлиб ўтган сайловда Ироқда ўзгариш бўлиши керак, деб истак билдирганидан даракдир. Бугун қабул қилганимиз резолюция ана шу янги йўналишга йўл очади”, - деди Вакиллар палатаси раҳбари Нэнси Пелоси.
Вакиллар палатаси ва Сенат резолюциясининг бажарилиши мажбурий бўлмайди.
XS
SM
MD
LG