Линклар

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс кутилмаганда Ироққа қисқа муддатли сафар қилди.


У Бағдодда кенг қамровли хавфсизлик амалиётлари бошлангандан бери АҚШнинг Ироққа борган биринчи юқори лавозимли расмийсидир.
“Мен шуни айтмоқчиманки, бош вазир ва у раҳбарлигидаги ҳукумат амалга ошираётган ишлар бизда жуда яхши таассурот қолдирди. Улар қандай ишлаётганини кўриб, Ироқ халқи ҳаётида янги босқич бошланаётганига умид қилиш мумкин”, – деди Кондолиза Райс.
Давлат котиби фикрича, сўнгги кунларда Ироқда нисбатан осойишта вазият ҳукм сураётгани боис, Бағдод расмийлари бу имкониятдан унумли фойдаланиши ва урушаётган томонларни яраштириш йўлидаги уринишни кучайтириши лозим. К.Райс Қуддусда Исроил ташқи ишлар вазири Ципи Ливни билан учрашишни ҳам режалаштирган.
XS
SM
MD
LG