Линклар

logo-print

Россияда Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси ўлдириб кетилди, бошқаси оғир яраланди.


Санкт-Петербург прокуратураси Пушкин шаҳрида содир бўлган мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очди. Маълумотларга кўра, тунда йигирмага яқин маҳаллий ёш маст ҳолда ўзбекистонлик икки йигитга ҳужум қилиб, уларни калтаклаган ва пичоқлаган. Оқибатда йигитлардан бири ўлган, бошқаси пичоқ зарбларидан оғир яраланган. Россиялик ёшлар нима сабабдан ҳужум қилгани ҳозирча маълум эмас. Милиция ходимлари бу воқеага алоқадорликда гумон қилинган бир неча шахсни қўлга олган.
XS
SM
MD
LG