Линклар

Исроил бош вазири Эхуд Олмерт ўз давлатининг янги Фаластин ҳукумати тарафидан тан олиниши талабида қатъий турибди.


Олмертнинг айтишича, АҚШ президенти Жорд Буш билан бўлган телефон суҳбатида Фаластин ҳукумати Исроилни тан олиши ва зўравонликдан воз кечиб, аввалги тинчлик ахдлашуви шартларни бажариши керак, деган тўхтамга келинган.
"Яқин Шарқ масаласи бўйича тўртлик илгари сурган бу шартларни бажармаётган Фаластин ҳукумати тан олинишга умид қилмаса ҳам бўлади. Мен бу ҳақда АҚШ раҳбари билан суҳбатлашдим ва Исроилнинг ҳам АҚШнинг ҳам бу борадаги кўз қараши бир бирига мос келишига амин бўлдим", - деди Олмерт.
Фаластиннинг Хамас ва Фатх ҳаракати ҳозирда миллий бирлик ҳукуматини тузиш ҳаракатида. Яқин Шарққа сафар қилаётган АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс бугун Фаластин ва Исроил раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ўтказади. Душанба куни эса Яқин Шарқ бўйича уч томонлама музокаараларнинг бошланиши кутилмоқда. Кондолиза Райс шанба куни олдиндан эълон этилмаган ташриф билан кутилмаганда Ироққа борган эди. Айни пайтда Ироқ пойтахтида икки айри портлаш оқибатида камида 30 одам қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG