Линклар

Бугун Афғонистонда аксил террор коалициясининг ҳарбий вертолети ҳалокатга учради.


Ҳарбий қўмондонлик тарқатган баёнотда айтилишича, ҳалокат Афғонистоннинг жануб шарқида рўй берган. Вертолет бортида бўлган саккиз АҚШ ҳарбий ҳизматчиси ҳалок бўлган. 14 одам яраланган. "Рейтер" ахборот агентлигининг маҳаллий аҳоли сўзларига таяниб хабар беришича, CH-47 "Чинук" русумидаги ҳарбий вертолет Афғонистоннинг толиблар фаол бўлган Зобул вилоятида ҳалокатга учраган.
XS
SM
MD
LG