Линклар

Польша ва Чехия АҚШнинг мазкур давлатларда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини қуриш таклифини қабул қилади.


Бу ҳақда Чехия бош вазири Мирек Тополанек ва унинг польшалик ҳамкасби Ярослав Качинский ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг эълон қилинди. Бош вазирларнинг таъкидлашича, бу мудофаа тизими НАТОга аъзо барча давлатларни ракета ҳужумидан ҳимоя этишни кўзлаган. АҚШ ҳам мазкур тизим Европа ва Американи Яқин Шарқдаги назоратдан чиққан давлатлар ҳужумидан ҳимоялаш мақсадида яратилаётганини билдирмоқда. Россия ва Украина эса бу ҳаракатларни кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG