Линклар

logo-print

Эроннинг Зоҳидон шаҳрида ўтган ҳафтада қўпорувчилик амалиётини амалга оширишда айбдор топилган шахс омма олдида дорга осилди.


14 февраль куни Зоҳидонда амалга оширилган қўпорувчилик оқибатида 11 киши ҳалок бўлган ва 30 га яқин одам жароҳатланган эди. Ўлганларнинг кўпчилигини ислом инқилоби посбонлари корпуси аскарлари ташкил этади. Эрон Олий суди қўпорувчилик содир этилган куни ҳибсга олинган Насруллоҳ Шанбеҳзеҳийни айбдор, деб топди ва воқеа жойида қатл этилиши тўғрисида қарор чиқарди. Айни пайтда Зоҳидон расмийлари мазкур ҳужумда АҚШ ва Буюк Британия қўли борлигини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG