Линклар

logo-print

Францияга сафар қилаётган Арманистон президенти Роберт Кочарян ўз ҳукумати ҳеч қандай талабларсиз Туркия билан дипломатик алоқалар ўрнатишга тайёр эканига ишора қилди.


У Франциянинг “Ле Фигаро” нашрига берган интервьюсида расмий Ереван 1915 йилда усмонли турклар давридаги арманлар қатлиомини ўрганиш мақсадида ҳукуматлараро қўшма комиссия тузишга тайёрлигини билдирди. Бироз аввал Туркия мазкур масалага ойдинлик киритиш учун икки давлат ўртасида тарихчилар кенгашини ташкил этишга чақирган эди. Бироқ Арманистон президенти бу таклифни рад этди.
XS
SM
MD
LG