Линклар

Афғонистоннинг Фараҳ вилоятида толибларнинг 300 га яқин жангариси Баква тумани назоратини ўз қўлига олди.


“Озодлик” мухбирининг хабар қилишича, тунда толиблар туман маъмурий марказига ҳужум қилган. Ҳозир туман ҳокими ва полиция бошқармаси раҳбари бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Фараҳ вилояти ҳокими ҳам бу хабарни тасдиқлади ва ҳукумат кучлари Баква туманини тарк этишга мажбур бўлганини маълум қилди. Баква тумани жорий ой мобайнида толиблар томонидан қўлга киритилган иккинчи аҳоли пункти ҳисобланади. 2 февраль куни жангарилар Хилманд вилоятидаги Мусоқалъа шаҳрини эгаллаганди.
XS
SM
MD
LG