Линклар

logo-print

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс воситачилигида Қуддусда учрашган Исроил ва Фаластин раҳбарлари Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилди.


К.Райснинг билдиришича, Фаластин ва Исроил раҳбарлари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни ва “Йўл харитаси” режасини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлаган.
“Музокарада қатнашган уччала томон ҳам можарога минтақада иккита давлат қуриш орқали барҳам бериш тўғрисидаги қарорга содиқ қолаётгани ҳамда Фаластин давлати зўравонлик ва террор устига қурилмаслигини таъкидлади”, - деди К.Райс.
Унинг таъкидлашича, учрашувда Фаластиндаги гуруҳларнинг миллий бирдамлик ҳукуматини тузиш қарори ҳам муҳокама қилинган. Сал аввал АҚШ ва Исроил Фаластиннинг янги ҳукуматини зўравонликларга чек қўйиш ва Исроилнинг давлат сифатида мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олишга чақирганди.
XS
SM
MD
LG