Линклар

logo-print

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот расмий Теҳрон ўз ядровий дастури борасида музокараларга розилиги, бироқ уранни бойитишни тўхтатиш талабини қабул қилмаслигини яна бир бор таъкидлади.


“Биз музокаралар айрим шартлар остида олиб борилишига розимиз. Агар музокаралар бошланишидан аввал Эрон уранни бойитишни тўхтатиши шарт этиб қўйилса, бунга муаммо йўқ. Бироқ биз билан музокара олиб боришни истаганлар ҳам ўзининг уранни бойитиш дастурларини тўхтатиши керак. Шундан кейингина биз музокаралар олиб боришимиз мумкин”, - деди Маҳмуд Аҳмадийнажот.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш борасида Эронга қўйган ултиматуми муддати 21 февралда тугайди.
XS
SM
MD
LG