Линклар

Афғонистон ва НАТО ҳарбийлари мамлакат жанубидаги Баква тумани назорати толиблардан тортиб олинганини маълум қилди.


Фараҳ вилояти ҳокимининг айтишича, 200 га яқин ҳарбий туман марказини ҳеч қандай қаршиликсиз ўз назоратига олган.
“У ерда хавфсизлик қайта тикланди ва муаммолар йўқ. Туман ҳокимлиги биносига ҳеч қандай зарар етмаган ва аҳоли талофат кўрмаган. Ҳозир хавфсизлик кучлари туманни тўлиқ назорат қилмоқда”, - дея хабар қилди Афғонистон Ички ишлар вазирлиги вакили Замараи Башарий.
Афғонистон шарқида эса толиблар бир неча ҳужумлар уюштирди. Кунар вилоятида жангариларнинг ҳужуми оқибатида америкалик бир аскар ҳалок бўлди. Хост вилоятида тиббиёт ходими кийимида бўлган худкуш АҚШ ҳарбийлари олдида ўзини портлатиб юборгани туфайли камида уч аскар жароҳатланди. Покистонга яқин бўлган Вазиристон туманида эса АҚШ фойдасига айғоқчиликда гумонланган афғонистонлик қочқиннинг боши танасидан жудо қилинган жасади топилди.
XS
SM
MD
LG