Линклар

Бағдоднинг шиалар истиқомат қиладиган мавзесида худкушнинг тобут кўтарган оломон яқинида ўзини портлатгани оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, тахминан 20 киши жароҳатланди.


Бироз аввал Бағдод жанубида бомба ўрнатилган иккита машина портлаши туфайли 10 киши нобуд бўлгани хабар қилинган эди. Ироқнинг Тож шаҳрида эса газ маҳсулоти юкланган машина портлаши натижасида 5 киши ўлди, юзга яқин одам шифохонага ётқизилди. Шифохонага келтирилганларнинг аксари машинадан тўкилган газдан заҳарлангани айтилмоқда. Айни пайтда Ироқ полицияси фожеа сабабларини ўрганмоқда. 19 февраль куни Ироқда рўй берган зўравонликлар оқибатида ироқлик 40 киши ва АҚШнинг беш ҳарбийси нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG