Линклар

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев мухолифатнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги чақириғини рад этди.


Унинг таъкидлашича, президентни истеъфога чиқариш қабилидаги чақириқлар Қирғизистоннинг сиёсий келажагига берилган зарбадир. 19 февраль куни мамлакатдаги янги “Бирлашган фронт” мухолифат ҳаракатининг декларацияси эълон қилинди. Бу ҳужжатда Қирғизистонга янги сиёсий ислоҳотлар ва янги раҳбарият кераклиги таъкидланган. Ўтган ҳафтада мухолифатчилар сафига қўшилган Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Феликс Қулов ҳам мазкур декларацияга имзо қўйгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG