Линклар

БМТнинг Косоводаги махсус вакили Марти Ахтисаари бу ўлканинг истиқболи масаласида бир муросага эришишнинг эҳтимоли оз, деб ҳисоблайди.


Венада, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти доимий кенгашида чиқиш қилар экан, Ахтисаари Косово албанлари ва Сербия раҳбариятини муштарак фикрга келтириш мумкинлигига шубҳа билдирди. Косоволик албанлар Сербиядан тўла мустақил бўлишни истамоқда, Белград эса мутлақо қарши. Косово масаласи бўйича БМТ ҳомийлигида ўтказилаётган музокараларнинг сўнгги босқичи бугун Венада бошланади.
XS
SM
MD
LG