Линклар

logo-print

Польша ва Чехия ўз ҳудудларида АҚШнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизими қисмларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорига жавобан Россиянинг таҳдидини қоралади.


Польша бош вазири Ярослав Качинский Москванинг таҳдидлари унинг Шарқий Европада ўз таъсирини қайта тиклашга умид қилаётганига далилдир, деган фикрни билдирди. Чех республикаси ташқи ишлар вазири Карл Шварценбергнинг фикрича, Москванинг баёнотлари "шантаж қилишга уринишдир" ва бу уринишлар мамлакатнинг ўзини ўзи ҳимоялаш йўлидаги қарорини мустаҳкамлайди, холос. Аввалроқ Россия Ракета қўшинлари қўмондони Николай Соловцов зарурат туғилган чоғда Россия ўта қисқа муддатларда жавоб чораларини қўллайди, деб баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG