Линклар

Вашингтонда АҚШ разведка идораларининг янги директори, истеъфодаги вице-адмирал МакКоннел қасамёдга келтирилди.


Президент Буш иштирок этган қасамёдга келтириш маросимида МакКоннел бундай деди: “Разведка соҳасидаги аввалги сиёсатимиз соғлом ақлга таяниши керак бўлган баъзи ислоҳотларимизга зарар етказди. Масалан, разведка ишига қатор мамлакатлар тилларини биладиган, уларнинг маданиятини тушунадиган, Қўшма Штатларга таҳдид қилаётган бугунги хавфларни сезадиган америкаликларнинг биринчи ва иккинчи авлоди вакилларини жалб қилишимиз лозим. Бизга ҳам чет элда, ҳам АҚШнинг ичида тўпланадиган маълумотларни бир жойга йиғадиган разведка керак. 2001 йилнинг сентябригача бу соҳада жиддий чекловлар жорий этилган эди”.
XS
SM
MD
LG