Линклар

logo-print

Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси Андижон вилоят бўлими раҳбари Исроил Холдоров Андижон суди томонидан олти йилга озодликдан маҳрум қилинди.


Исроилжон Холдоровнинг адвокати Руҳиддин Комиловнинг айтишича, у давлат чегарасини бузиб ўтиш, ғайриқонуний жамоат бирлашмаларини тузиш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш ва конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбдор, деб топилган. Иккинчи гуруҳ ногирони, 57 ёшли Исроилжон Холдоров Андижон воқеаларидан сўнг мухолифатчилар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига қарши бошланган таъқиблардан қочиб Қирғизистонга ўтган ва ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўш шаҳрида бедарак йуқолган эди.
XS
SM
MD
LG