Линклар

Покистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари икки давлат ўртасида ядровий уруш бошланишига туртки бўлиши мумкин бўлган таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган келишувга имзо чекди.


Мазкур келишув тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмади, бироқ расмийларнинг билдиришича, бу ҳужжат икки давлат ўртасида ўзаро ишончни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган. Вазирларнинг бу учрашувидан икки кун аввал Ҳиндистондан Покистонга кетаётган рамзий “дўстлик” поезди портлатиб юборилганди.
“Иккала давлат ташқи ишлар вазирлари бу ҳужум ўзаро тинчлик музокараларига таъсир этмаслиги лозимлигини таъкидлади”, - деди Покистон расмийларидан бири “Озодлик” радиосига.
XS
SM
MD
LG