Линклар

Яқин Шарқ тинчлик жараёнига воситачилик қилаётган АҚШ, ЕИ, БМТ ва Россия вакиллари Берлинда учрашиб, Фаластиндаги “Фатҳ” ва “Хамас” гуруҳлари ўртасида эришилган ҳокимиятни бўлиш ҳақидаги янги шартномага халқаро ҳамжамият муносабатини муҳокама қилади.


Берлин учрашувида АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг иштирок этиши режалаштирилган. Шу куннинг ўзида С.Лавров Фаластин сиёсий келажагини белгилаш учун Исроил ва Фаластин ўртасида очиқ ва бевосита музокаралар ўтказишга чақирди. Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида эса Исроил ҳарбийлари “Исломий жиҳод” ҳаракати раҳбарларидан бирини отиб ўлдирди. 20 февралда мазкур ҳаракатнинг Тел-Авивда қўпорувчилик ҳаракатини режалаштиришда гумон қилинган аъзоси Исроил ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинганди.
XS
SM
MD
LG