Линклар

Ироқнинг шиалар истиқомат қилувчи Нажаф шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида етти киши нобуд бўлди.


Хабарларга кўра, худкуш ўз машинасини Нажаф мавзеиларидан биридаги полиция назорат пункти ёнида портлатиб юборгани туфайли уч фуқаро ва полициянинг тўрт ходими ўлган, ўнлаб одам жароҳатланган. Бағдод ғарбида эса хлор ташувчи машина портлаши натижасида икки киши ҳалок бўлди, тахминан етти фуқаро жароҳатланди. 20 февраль куни ҳам газ тўлдирилган юк машинаси портлаши оқибатида беш киши ўлган, тахминан юзга яқин одам жароҳатланганди.
XS
SM
MD
LG