Линклар

2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган 19 қочқин куни-кеча Қирғизистондан учинчи давлатга кўчирилди.


Хабарларга кўра, уларга АҚШ, Канада ёки Австриядан бошпана берилади. Қирғизистондаги “Адолат” нодавлат ташкилоти раҳбари Чўлпон Ёқубова Бишкек ҳукуматини мамлакатдан бошпана топган қочқинлар хавфсизлигини таъминлай олмаётганликда айблар экан: “Улар 2005 йил май ойида бу ерга кела бошлаганидан буён турли сабаблар билан 17 қочқин бедарак йўқолган. Уларнинг тақдири борасида ҳеч ким ҳеч нарса билмайди”, - деди.
XS
SM
MD
LG