Линклар

logo-print

Болгарияда туркманистонлик диссидент қўлга олинди.


Маълум бўлишича, муҳожиратдаги мухолифатчиларнинг "Ватан" партияси раҳбарияти аъзоси Аннадурди Хожиев "Интерпол"нинг талабига биноан душанба куни Варна шаҳрида ҳибсга олинган. Хожиевнинг тарафдорлари фикрича, у сиёсий сабабларга асосан қўлга олинган. "Ватан" партияси тарқатган баёнотга айтилишича, Хожиевнинг Туркманистонда қолган оиласи маҳаллий маъмурларнинг мунтазам тазйиқлари остида яшамоқда. Хожиевнинг опаси, “Озодлик” радиоси мухбири Ўғилсапар Мурадова 2006 йили Туркманистондаги қамоқхонада вафот этган.
XS
SM
MD
LG