Линклар

Қирғизистоннинг амалдаги ва собиқ президентлари яқинлари мамлакат парламенти аъзолиги учун курашга отланмоқда.


Асқар Ақаевнинг қизи Бермет Акаева ва Қурманбек Бакиевнинг укаси Жаниш Бакиевлар Жўғўрқу Кенешдаги бўшаб қолган ўринлар учун апрелда ўтказилажак сайловларда депутатликка номзод сифатида иштирок этмоқчилар. Акаева ўз номзодини 2005 йилда акаси Айдар сайланган округдан кўрсатмоқчи. Айдар Акаев март воқеаларидан сўнг мамлакатни тарк этган ва шунинг учун депутатлик ваколатларидан маҳрум қилинган эди. Жаниш Бакиев мамлакат миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосарлигидан парламент собиқ раиси Текебаев билан боғлиқ сиёсий можаро туфайли бўшатилган эди.
Қирғиз мухолифати етакчиларидан бири Алмаз Атамбаев президентлар яқинларининг депутатликка ҳаракат бошлаганларига муносабат билдириб, бундай деди: “Президент расмий лавзимларга ўз қариндошларини илгари суриши нималарга олиб келишини кўрдик. Менимча, ҳокимият тепасида кеча турганлариям, бугунгилариям ўша эски хатоларни такрорлашаяпти”.
XS
SM
MD
LG